Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони яна 3 тага кўпайди.03.10.2019

Жорий йилнинг 3 октябр куни Булунғур туманининг Бешкуви, Хўжабача ва Чангал-1 маҳаллаларида якка тартибдаги тадбиркорлар Д.Култаева, Э.Ашуров, Х.Азимовалар томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилди. Ушбу муассасаларнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги вакиллари, туман мактабгача таълим бўлими мудири У.Гўбаева, туман оила маркази раҳбари З.Алиқулова ҳамда отахонлар, онахонлар, маҳалла фаоллари иштирок этиб муассасаларда яратилган шароитлар билан танишишди. Мазкур  оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларда хотин-қизлар иш билан таъминланиб, етмиш беш нафар болаларни сифатли таълим-тарбия олиши учун имконият яратилди.


Охирги ўзгариш вақти: 07/10/2019 16:51;   Кўрилганлиги: 71
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanida-oilaviy-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasalari-soni-yana-3-taga-kopaydi03102019
Чоп этилган вақт: 21/11/2019 10:18