Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони яна 2 тага кўпайди.11.01.2020 йил

Жорий йилнинг 11 декабр  куни Булунғур туманининг Мингтепа ва Чорбоғ маҳаллаларида якка тартибдаги тадбиркорлар З.Норжигитова ва С.Усмоновлар томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилди. Ушбу муассасаларнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги вакиллари, туман мактабгача таълим бўлими мудири У.Гўбаева ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этиб муассасаларда яратилган шароитлар билан танишишди. Мазкур  оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларда хотин-қизлар иш билан таъминланиб, эллик  нафар болаларни сифатли таълим-тарбия олиши учун имконият яратилди.


Охирги ўзгариш вақти: 11/01/2020 16:50;   Кўрилганлиги: 103
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanida-oilaviy-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasalari-soni-yana-2-taga-kopaydi11012020
Чоп этилган вақт: 02/04/2020 15:24