Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманида мактабгача таълим тизимида "Мижоз ҳар доим ҳақ" тамойили асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, "Коррупциянинг салбий оқибатлари" мавзусида семинар ўтказилди.

Мактабгача таълим тизимида коррупциянинг олдини олиш, соҳада ижтимоий муҳитни тўғри йўлга қўйиш, давлат мулки ва бюджет маблағларидан оқилона ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган семинарда вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи в.в.б. Б.Мамиров, таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд вилояти бўлими бошлиғи Ғ.Бабахолов, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Ғ.Шаманов ҳамда тумандаги тизимга алоқадор барча раҳбар ва масъул ходимлар иштирок этишди.

Семинар давомида коррупциянинг салбий оқибатлари, тизимда коррупцияга қарши курашиш мақсадида амалга оширилаётган устувор вазифалар ва йўналишлар, шунингдек, мактабгача таълим тизимида “Мижоз ҳар доим ҳақ” тамойили асосида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар хусусида сўз юритилди.Шунингдек, семинар давомида туманда соҳада учраётган муаммолар таҳлил қилинди ва уларнинг ечимлари юзасидан ўзаро фикр алмашинилди.


Охирги ўзгариш вақти: 28/05/2021 23:19;   Кўрилганлиги: 42
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanida-maktabgacha-talim-tizimida-mijoz-har-doim-haq-tamoyili-asosida-fuqarolar-murojaatlari-bilan-ishlash-korruptsiyaning-salbiy-oqibatlari-mavzusida-seminar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 13/06/2021 01:30