Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманида мактабгача таълим соҳасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 03.02.2020йил

Жорий йилнинг 3 февраль куни мактабгача таълим бўлими мажлислар залида ўтказилган йиғилишда, вилоят мактабгача таълим бошқарма бошлиғи Ш.Ж.Рахмонов иштирок этиб, мактабгача таълим тизимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига 2020 йил 24 январдаги Мурожаатномаси мазмун моҳияти тарғиб қилинди.

Шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда хотин-қизларга яратилган имкониятлар, мактабгача таълим тизимида фаолият юритувчи ёшлар учун таълим олиш хамда малака ва тажриба оширишга қаратилган мавжуд имкониятлар билан таништирилди. Йиғилишда Булунғур туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти, олиб борилаётган ислоҳотлар, тизимда учраётган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилишда тумандаги барча давлат, нодавлат, оилавий, давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, методистлари, мактабгача таълим бўлими аппарати ходимлари, шунингдек тарбияланувчи болаларнинг ота оналари  иштирок этдишди. Бошқарма бошлиғи Ш.Рахмонов жамоатчилик вакилларининг фикр ва мулоҳазалари бўйича атрофлича маълумотлар берди.


Охирги ўзгариш вақти: 03/02/2020 21:11;   Кўрилганлиги: 132
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanida-maktabgacha-talim-sohasiga-bagishlangan-yigilish-bolib-otdi-03022020-yil
Чоп этилган вақт: 02/04/2020 15:52