Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманида мактабгача таълим соҳасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 9 апрел куни Булунғур Педагогика коллежи мажлислар залида ўтказилган йиғилишда,  Булунғур туман мактабгача таълим бўлими мудири Ф.Хотамов, Булунғур Педагогика коллежи директори Ю.Жуманазарова, тумандаги барча нодавлат, оилавий, давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари рахбарлари ҳамда мактабгача таълим бўлими ходимлари  иштирок этишди.

Йиғилишда туман мактабгача таълим бўлими мудири Ф.Хотамов томонидан барча нодавлат, оилавий, давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари рахбарларига   ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда хотин-қизларга яратилган имкониятлар, мактабгача таълим тизимида фаолият юритувчи ёшлар учун таълим олиш хамда малака ва тажриба оширишга қаратилган мавжуд имкониятлар билан таништириб ўтди.



Йиғилиш сўнгида Булунғур туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти, олиб борилаётган ислоҳотлар, тизимда учраётган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ва мактабгача таълим ташкилотлари рахбарларига тегишли топшириқлар берилди .


Охирги ўзгариш вақти: 09/04/2021 19:04;   Кўрилганлиги: 187
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanida-maktabgacha-talim-sohasiga-bagishlangan-yigilish-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 22:24