Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманида Мактабгача таълим бўлимининг анъанавий август кенгаши ўтказилди.

Жорий йилнинг 27 август куни 1-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида туман мактабгача таълим тизими ходимларининг "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаравон яшайлик!" шиори остида Анъанавий август кенгаши бўлиб ўтди.Кенгашда мактабгача таълим бўлими мудири Ф.Ҳотамов, туман педагогика коллежи директори Ю.Жуманазарова, мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда тумандаги  мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва ходимлари иштирок этишди.

Кенгашни туман мактабгача таълим бўлими мудири Ф.Ҳотамов томонидан 2020-2021 ўқув йили сарҳисоби ва янги ўқув йили режалари, таълим-тарбия сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилган устувор вазифалар, олис ва чекка ҳудудларда мактабгача таълим ёшидаги болалар қамровини ошириш тўғрисида маъруза ўқилди. Анъанавий август анжуманида тизимдаги мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб келгусида бажариладиган ишлар режаси белгилаб олинди.

2020-2021 ўқув йилида соҳада фидойилик кўрсатган педагог-ходимлар туман ҳокими ва  мактабгача таълим бўлими мудирининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаси билан тақдирландилар.


Охирги ўзгариш вақти: 27/08/2021 22:21;   Кўрилганлиги: 54
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanida-maktabgacha-talim-bolimining-ananaviy-avgust-kengashi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 27/09/2021 06:28