Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманида давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони яна 2 тага кўпайди.

Жорий йилнинг 16 март куни Булунғур туманидаги “Каттақишлоқ-1” МФЙда 140 ўринга мўлжалланган ҳамда “Деҳқонобод“ МФЙда 120 ўринга мўлжалланган инвестиция дастури асосида қурилган Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 2 та давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида туман 2-сектор раҳбарлари, мактабгача таълим бўлим мудири в.в.б. Д.Ахмедов ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этиб муассасаларда яратилган шароитлар билан танишишди.Тадбирда болажонлар томонидан ажойиб куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.


Охирги ўзгариш вақти: 16/03/2021 20:01;   Кўрилганлиги: 49
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanida-davlat-maktabgacha-talim-tashkilotlari-soni-yana-2-taga-kopaydi
Чоп этилган вақт: 23/04/2021 16:13