Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур тумани “Зарафшон” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида 20-сонли мактабгача таълим ташкилотининг очилиши маросими бўлиб ўтди. 05.02.2020йил

Жорий йилнинг 5 феврал куни Булунғур тумани “Зарафшон” МФЙда 20-сонли  мактабгача таълим ташкилоти инвестиция дастури асосида капитал таъмирдан ўтказилиб, фойдаланишга топширилди.Очилиш тадбирида туман ҳокими Б.Баҳромов, маҳалла фаоллари, тарбияланувчи болаларнинг ота оналари  ва маҳалла ахли иштирок этишди.

Мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилган. Машғулотлар   педагог-тарбиячилар томонидан ўзбек, рус, ва инглиз тилларида олиб борилиши кўзда тутилган. Болаларнинг ётоқхоналари, ошхона, машғулотлар ўтказиладиган хоналари  давлат талаблари асосида жиҳозланган. Ташкилотга кираверишдаги болалар спорт майдончасида турли ўйинларга мўлжалланган болалар ўйингоҳи ташкил этилган.

Яна бир нарсани айтиш жоизки ҳозирги кунда мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, таъмирлашда доимгидек, бир хиллик асосида эмас балки ноанъанавий   услубида ёндашилган.Бинонинг ташқи кўриниши ҳам турли ёрқин рангларда, мусиқа зали, машғулотлар ўтказиладиган хоналар, ётоқхоналарда ранглар хилма-хиллигини кўриш мумкин. Булар албатта боланинг ақлий-руҳий ҳолатига ижобий таъсир қилиб ундаги жўшқинликни оширади, қолаверса ривожлантирувчи элементлар  билан безатилганлиги тарбияланувчиларнинг билим ва кўникмаларни тезроқ шаклланишида ёрдам беради.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг очилиши натижасида тумандаги 150 нафар 3-7 ёшли болажонлар қамраб олиниб,   34  та иш ўрни яратилди.


Киритилган вақти: 05/02/2020 16:27;   Кўрилганлиги: 148
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumani-zarafshon-mahalla-fuqarolari-yigini-hududida-20-sonli-maktabgacha-talim-tashkilotining-ochilishi-marosimi-bolib-otdi-05022020yil
Чоп этилган вақт: 30/05/2020 05:19