Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур тумани мактабгача таълим бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига 2020 йил 24 январдаги Мурожаатномаси бўйича йиғилиши бўлиб ўтди. 29.01.2020 йил

Жорий йилнинг 29 январ куни ўтказилган йиғилишда, туман мактабгача таълим тизимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига 2020 йил
24 январдаги Мурожаатномаси мазмун моҳияти тарғиб қилинди. Шунингдек, Президентимиз Мурожаатномасидан мактабгача таьлим тизими учун келиб чиқадиган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилишда тумандаги барча давлат, нодавлат, оилавий, давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, методистлари, шунингдек мактабгача таълим бўлими аппарати ходимлари иштирок этди.


Охирги ўзгариш вақти: 29/01/2020 18:33;   Кўрилганлиги: 109
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumani-maktabgacha-talim-bolimida-ozbekiston-respublikasi-prezidenti-shmmirziyoevning-ozbekiston-respublikasi-oliy-majlisiga-2020-yil-24-yanvardagi-murojaatnomasi-boyicha-yigilishi-bolib-otdi-29012020-yil
Чоп этилган вақт: 02/04/2020 15:28