Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур тумани Мактабгача таълим бўлими томонидан тумандаги МТТларида ижро ва ички меҳнат интизомига риоя қилиш бўйича семинарлар ўтказилди.21.02.2020йил

Жорий йилнинг 20 феврал куни Булунғур туман мактабгача таълим бўлими мудири У.Гўбаева ва бўлим мудири ўринбосари Д.Ахмедов билан биргаликда тумандаги 2, 13 ва 22-сонли МТТларида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги 391-сонли қарори, ҳамда  Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 30 августдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 155-сонли буйруғи асосида МТТларда раҳбар ва педагог ходимларнинг иш хужжатларини юритиш тартиби, ижро ва ички меҳнат интизомига риоя этилиши, туман мактабгача таълим бўлимидан келиб тушаётган хатлар, топшириқ, кўрсатма ва мурожаатларни бажарилиши ҳолатлари билан танишиб чиқилди.

Шу билан бирга мазкур таълим ташкилотларидаги таълим-тарбия жараёнларининг олиб борилиши билан танишиб, “Ғаройиб дунё” мавзусидаги очиқ машғулотларда иштирок этишди.


Охирги ўзгариш вақти: 21/02/2020 18:17;   Кўрилганлиги: 133
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumani-maktabgacha-talim-bolimi-tomonidan-tumandagi-mttlarida-ijro-va-ichki-mehnat-intizomiga-rioya-qilish-boyicha-seminarlar-otkazildi20022020yil
Чоп этилган вақт: 02/04/2020 15:04