Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги МТТларида "Ҳосил байрами" бўлиб ўтмоқда.12.11.2019 йил

 Болалар қалбига она-ватанга муҳаббат, унинг бетакрорлиги ва муқаддаслигига ишонч, буюк мустақиллигимизга садоқат руҳини сингдириб келаётган тарбиячи-педагоглар бугунги кунда жажжи ўғил-қизларимизнинг тасаввурларини жаннатий ўлкамизнинг тароватли куз фасли, унинг зийнати ҳақидаги маълумотлар билан янада бойитмоқда.Миллий бойлигимиз бўлган пахтамиз, унинг етиштирилишию ундан тайёрланадиган маҳсулотлар ҳақида билиб олган болажонлар олтин кузнинг таровати, бободеҳқону пахтакорнинг заҳмати ҳақида тарбиячиларидан қизиқарли маълумотлар олмоқда. Айниқса, боғча тарбияланувчилари томонидан эртакдаги қаҳрамонларни акс этган чиқишлари, куй-қўшиқ, рақс, шеърлари барчани хушнуд этмоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 12/11/2019 13:14;   Кўрилганлиги: 99
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumani-maktabgacha-talim-bolimi-tasarrufidagi-mttlarida-hosil-bayrami-bolib-otmoqda12112019-yil
Чоп этилган вақт: 06/12/2019 00:22