Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур тумани “Элобод” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида тумандаги энг катта давлат–хусусий шерикчилиги асосида ташкил қилинган 200 ўринли “Марҳабо Жўшқин” номли мактабгача таълим ташкилоти ташкилотининг очилиши маросими бўлиб ўтди, 25.09.2019

Булунғур тумани “Элобод” МФЙда давлат–хусусий шерикчилиги асосида  табдиркор Хазратов Шухрат томонидан 200 ўринли “Марҳабо Жўшқин” номли мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиб, 2019 йил 25 сентябрь куни фойдаланиш учун топширилди. Очилиш тадбирида туман ҳокими Б.Баҳромов, 2 сектор раҳбари туман прокурори А.Абдурахмонов, маҳалла фаоллари ва аҳолиси иштирок этишди.

2   

Ташкилотда болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилган. Машғулотлар   педагог-тарбиячилар томонидан ўзбек, рус, ва инглиз тилларида олиб борилиши кўзда тутилган. Болаларнинг ётоқхоналари, ошхона, машғулотлар ўтказиладиган хоналари  давлат талаблари асосида жиҳозланган. Ташкилотга кираверишдаги болалар спорт майдончасида турли ўйинларга мўлжалланган болалар ўйингоҳи ташкил этилган.

Яна бир нарсани айтиш жоизки ҳозирги кунда мактабгача таълим ташкилотларини қуриш, таъмирлашда доимгидек, бир хиллик асосида эмас балки ноанаънавий   услубида ёндашилган.Бинонинг ташқи кўриниши ҳам турли ёрқин рангларда, спорт зали, мусиқа зали, машғулотлар ўтказиладиган хоналар, ётоқхоналарда ранглар хилма-хиллигини кўриш мумкин. Булар албатта боланинг ақлий-руҳий ҳолатига ижобий таъсир қилиб ундаги жўшқинликни оширади, қолаверса ривожлантирувчи элементлар  билан безатилганлиги тарбияланувчиларнинг билим ва кўникмаларни тезроқ шаклланишида ёрдам беради.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг очилиши натижасида тумандаги 200 нафар 3-7 ёшли болажонлар қамраб олиниб,   24  та иш ўрни яратилди.


Охирги ўзгариш вақти: 26/09/2019 13:24;   Кўрилганлиги: 177
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumani-elobod-mahalla-fuqarolari-yigini-hududida-tumandagi-eng-katta-davlatxususiy-sherikchiligi-asosida-tashkil-qilingan-200-orinli-marhabo-joshqin-nomli-maktabgacha-talim-tashkiloti-tashkilotining-ochilishi-marosimi-bolib-otdi-25092019
Чоп этилган вақт: 21/11/2019 10:16