Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур тумани 27-монли МТТда «Жажжи маликалар» мавзусида тарбияланувчи қизлар ва уларнинг оналари иштирокида байрам тадбири ўтказилди. 04.03.2020 йил

Аёлларни, қизларни боҳорга қиёслашади, баҳорни уларга. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади. 8-март Хотин-қизлар байрами гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради. Шу муносабат билан Булунғур тумани 27-сонли мактабгача таълим ташкилотида «Жажжи маликалар» мавзусида тарбияланувчи қизлар ва уларнинг оналари ўртасида байрам тадбири ўтказилди. 

Байрам тадбирида бир неча қизиқарли шартлар буйича тарбияланувчи қизлар ва уларнинг оналари беллашишди. Иштирокчи кизларнинг иктидорларига караб «Энг билимдон малика», «Энг моҳир пазанда», «Энг жозибали раққоса», «Энг зукко малика», «Энг саришта малика» йўналишидаги ғолиблар аниқланди ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди. Тадбир сўнгида тарбияланувчи кизлар томонидан ижро этилган куй  ва рақслар хаммага манзур бўлди.


Киритилган вақти: 04/03/2020 18:30;   Кўрилганлиги: 145
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumani-27-monli-mttda-jajji-malikalar-mavzusida-tarbiyalanuvchi-qizlar-va-ularning-onalari-ishtirokida-bayram-tadbiri-otkazildi-04032020-yil
Чоп этилган вақт: 30/05/2020 06:11