Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туман мактабгача таълим ташкилотларида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган Соҳибқирон Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳамиша жаҳон афкор оммасининг диққат марказида бўлиб келади. Бу табиий, чунки улуғ бобомиздай ўзи учунгина яшамаган, Ватани-ю миллати деб куйиб-ёнган, қилган ишлари ўз замони эмас, олис келажак учун ҳам хизмат этаётган жаҳоншумул сиймолар тарихда кўп эмас. Шу маънода Амир Темур даври тарихини, хусусан, унинг Шахсиятини, хонадони ва фарзандлари тарихини ўрганиш жуда-жуда муҳимдир.

Булунғур туман мактабгача таълим ташкилотларида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Тадбирларда болажонлар томондан тайёрланган сахна кўринишлари, ижро этилган куй ва рақслар, айниқса Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг ёшлигидан кичик сахна кўринишлари хаммага манзур бўлмоқда. Бундай тадбирлар тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида хам давом этмоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 09/04/2021 20:44;   Кўрилганлиги: 118
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tuman-maktabgacha-talim-tashkilotlarida-sohibqiron-amir-temur-tavalludining-685-yilligiga-bagishlangan-tadbirlar-bolib-otmoqda
Чоп этилган вақт: 31/07/2021 03:41