Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туман мактабгача таълим ташкилотларида шох ва шоир Захриддин Мухаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 11.02.2021йил

Келажагимиз саналмиш фарзандларимиз қалбида ватанпарварлик, миллий қадриятларимиз, хусусан, она тилимизга ҳурмат туйғуларини юксалтиришда Захриддин Мухаммад Бобур ижоди алоҳида аҳамият касб этади. Жорий йилнинг 11 феврал куни тумандаги 2 ва 9 сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида “Шох ва шоир” мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда болалар томондан айтилган ғазаллар, ижро этилган куй ва рақслар,миллий ўйинлар, айниқса болалар томонидан Захриддин Мухаммад Бобурнинг ёшлигидан кичик сахна кўринишлари хаммага манзур бўлди. Бундай тадбирлар тумандаги бошқа мактабгача таълим ташкилотларида хам давом этмоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 11/02/2021 13:33;   Кўрилганлиги: 312
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tuman-maktabgacha-talim-tashkilotlarida-shox-va-shoir-zaxriddin-muxammad-bobur-tavalludining-538-yilligiga-bagishlangan-tadbirlar-bolib-otmoqda-11022021yil
Чоп этилган вақт: 31/07/2021 03:30