Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туман мактабгача таълим ташкилотларида мужассамлаштирилган очиқ машғулотлари мутасадди раҳбарлар иштирокида ўтказилди.24.01.2020 йил

Булунғур туман мактабгача таълим бўлими томонидан таълим тарбия сифатини ошириш, ўзаро малака алмашиш мақсадида бўлими мудири У.У.Гўбаева, бўлим ўринбосари Д.Ахмедовлар мужассамлаштирилган очиқ машғулотлар ўтказди. Жумладан, 11-МТТда  У.У.Гўбаева "Ҳушмуомилалик маданияти", 1-МТТда Дилшод Ахмедов "Мен ва менинг танам" мавзуларида мужассамлаштирилган очиқ машғулотлари ўтказилди.

Машғулот ноанъанавий усулда ўтказилди. Машғулот барчага манзур бўлди.Ўтказилган машғулотлар педагогик жамоа, тарбиячилар ва услубчилар томонидан тахлил этилиб, ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди.


Охирги ўзгариш вақти: 25/01/2020 16:43;   Кўрилганлиги: 688
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tuman-maktabgacha-talim-tashkilotlarida-mujassamlashtirilgan-ochiq-mashgulotlari-mutasaddi-rahbarlar-ishtirokida-otkazildi24012020-yil
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 21:58