Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туман мактабгача таълим ташкилотларида буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 05.02.2021йил

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги "Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-4865-сон қарори юзасидан Самарканд вилояти Булунғур туман 2 ва 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида "Сўз мулкининг султони" номли тадбир бўлиб ўтди.

Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий асарларида адолатпарварлик, саҳийлик, эзгулик ва садоқатни юқори баҳолайди ва барчани шундай фазилатлар соҳиби бўлишга чорлайди. Тарбияланувчилар томонидан мутафаккир бобомизнинг ҳаёти ва фаолиятига доир саҳна кўринишлари намойиш этилиб, рубоий ва ғазалларидан намуналар ўқишди. Тумандаги бошқа мактабгача таълим ташкилотларида хам тадбирлар давом этмоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 05/02/2021 17:36;   Кўрилганлиги: 375
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tuman-maktabgacha-talim-tashkilotlarida-buyuk-mutafakkir-shoir-alisher-navoiy-tavalludining-580-yilligiga-bagishlangan-tadbirlar-bolib-otmoqda-05022021yil
Чоп этилган вақт: 04/08/2021 07:38