Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан «Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги оилавий мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан йуриқнома» бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. 25.02.2020йил

Жорий йилнинг 25 февраль куни мактабгача таълим бўлими мажлислар залида ўтказилган йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси  Мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 18 февралдаги  Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги оилавий мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан йуриқнома»си Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 25 июлдаги 626-сонли қарорнинг мазмун моҳияти  билан таништирилиб ўтилди.  Шунингдек, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тузилаётган кунлик таомноманинг СанПин талаблари асосида тузиш тартиб қоидалари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Йиғилишда мактабгача таълим бўлими мудири У.Гўбаева, ТТБ болалар поликлиникаси Болалар инфекционисти Б.Холмонова, ТТБ мактабгача таълим ташкилоти шифокори Д.Эштаева, тумандаги барча нодавлат, оилавий, давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари рахбарлари, мактабгача таълим бўлими аппарати ходимлари, шунингдек тарбияланувчи болаларнинг ота оналари  иштирок этдишди.


Охирги ўзгариш вақти: 26/02/2020 16:46;   Кўрилганлиги: 204
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tuman-maktabgacha-talim-bolimi-tasarrufidagi-oilaviy-nodavlat-maktabgacha-talim-tashkilotlariga-ozbekiston-respublikasi-maktabgacha-talim-vazirligi-tomonidan-maktabgacha-talim-vazirligi-tizimidagi-oilaviy-maktabgacha-talim-tashkilotlarida-soglom-
Чоп этилган вақт: 27/11/2020 11:02