Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 1-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш” номли семинар ўтказилди.

Жорий йилнинг 21 апрел куни Булунғур тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 1-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш” номли семинар бўлиб ўтди.Семинарда Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ў.Мелиев, Булунғур тумани ҳокими ўринбосари Б.Илчиев, туман мактабгача таълим бўлими бошлиғи Ф.Хотамов, туман мактабгача таълим ташкилоти директорлари иштирок этишди. 

Семинарни Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ў.Мелиев очиб берди.Семинарда тарбияланувчилар иштирокида сахна кўринишлари, рақслар ва шеърлар ижро этилди. Тадбир сўнгида мактабгача таълим ташкилот тарбиячилари “Ватан” қўшиғини ижро этдилар. Семинар сўнгида Булунғур тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими тонмонидан болажаонларга эсдалик совғалар улашилди.


Охирги ўзгариш вақти: 21/04/2021 14:50;   Кўрилганлиги: 203
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tuman-maktabgacha-talim-bolimi-tasarrufidagi-1-son-davlat-maktabgacha-talim-tashkilotida-favqulodda-vaziyatlarning-oldini-olish-nomli-seminar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 31/07/2021 02:44