Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туман 17-сонли ДМТТ тарбияланувчилари “Ментал Арифметика” йўналиши бўйича ўтказилган кўрик танловда фахрли 1-ўринни эгаллашди.

Жорий йилнинг 24 июл куни Жиззах вилоятида “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан ташкил этилган ёшлар кўрик танлови бўлиб ўтди. Ўтказилган кўрик танловда Булунғур туман 17-сонли ДМТТ тарбияланувчилари Кўчимова Гулираъно ва Зоиров Камронлар “Ментал Арифметика” йўналиши бўйича қатнашиб, фахрли 1-ўринни эгаллашди.

Мусобоқа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.


Охирги ўзгариш вақти: 26/07/2021 15:32;   Кўрилганлиги: 67
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tuman-17-sonli-dmtt-tarbiyalanuvchilari-mental-arifmetika-yonalishi-boyicha-otkazilgan-korik-tanlovda-faxrli-1-orinni-egallashdi
Чоп этилган вақт: 27/09/2021 06:06