Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур мактабгача таълим бўлими томонидан барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари мудирлари иштирокида Zoom программаси орқали онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.04.06.2020йил

     Жорий йилнинг 4 июн куни Булунғур мактабгача таълим бўлими мудири У.Губаева бошчилигида  барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари мудирлари иштирокида  биринчи бор Zoom программаси орқали онлайн йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Булунғур мактабгача таълим бўлими мудири томонидан карантин даврида барча мактабгача таълим ташкилотлари томонидан тарбияланувчилар ва уларнинг ота оналари иштирокида ўтказилаётган онлайн машғулотлар,  тарбиячилар томонидан ўтказилиб келаётган онлайн дарслар мухокама қилинди. Онлайн машғулотларда фаол иштирок этиб келаётган барча мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари, тарбияланувчи ва уларнинг ота оналарига миннатдарчилик билдирилиб, ташаккурномалар билан тақдирланишди. 

Барча  мактабгача таълим ташкилотлари  ходимларига бундай онлайн машғулотларни янада қизиқроқ ва янгича кўринишдаги машғулотларни ўтишни янада кўпайтириш кераклиги, барча янада фаолроқ қатнашиш кераклиги айтиб ўтилди.Булунғур туман барча мактабгача таълим ташкилотларида ёзги соғломлаштириш даврини ташкил этиш ва карантин қоидаларига амал қилган холда ўтказиш кераклиги эслатиб ўтилди.  Ўтказилган ушбу онлайн йиғилишда мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари ўзлари учун қилиниши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олишди ва шу билан бирга ўз таклифларини бериб ўтишди.

Йиғилиш сўнгида Булунғур мактабгача таълим бўлими мудири У.Губаева яна бир бор барча йиғилиш қатнашчиларини ва уларнинг яқинларини  1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни билан муборакбот этиб ўтди.


Охирги ўзгариш вақти: 08/06/2020 13:56;   Кўрилганлиги: 412
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-maktabga-talim-bolimi-tomonidan-barcha-davlat-maktabga-talim-tashkilotlari-mudirlari-ishtirokida-zoom-programmasi-orqali-onlayn-yigilish-bolib-otdi05062020yil
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 23:35