Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Бугундан бошлаб хусусий боғчалар ўз фаолиятини бошлади.15.06.2020йил

    Республика махсус комиссияси қарорига  муфовиқ  жорий йил 15 июндан  «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда хусусий боғчалар фаолияти йўлга қўйилиши белгиланди.Мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозлаш, ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши, тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаблари қўйилди.

  Республика махсус комиссия қарорига мувофиқ жорий йил 15 июндан «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда хусусан Булунғур туманидаги “Қирқшоди” МФЙдаги “БОЛАЛАКНИНГ НАФИС ИФОРИ” номли хусусий МТТ фаолияти барча санитария-гигиения нормалига риоя қилганган холда ўз фаолиятини бошлади ва  бундан ташқари тумандаги  “Килдон”  МФЙ даги “КИЛДОН ЮЛДУЗИ” номли хусусий , “Мехржон” МФЙ “БИЛАҒОН”, “Оқтепа” МФЙ “ЗАРИЧКА”, “Улуғбек” МФЙ “МИТТИВОЙ БОЛАЖОН”,  “Элобод” МФЙ  “МАРХАБО  ЖЎШҚИН” номли ДХШ ва оилавий  МТТ хам фаолиятини йўлга қўйиш буйича санитария-гигиения нормаларига мувофиқ амалга оширилаётган ишларни туман ҳокими ўринбосари Б.Ильчиев  ва туман мактабгача таълим бўлими мудири  У.Гўбаевалар жойига бориб  ўрганди ва амалга оширилган ишлар билан танишдилар.

Бундан ташкари,  туман худудидаги 3-7 ёшли болаларни МТТларига қамраб олиш  бўйича “Саховат”, “Эрганакли” ва бошқа МФЙларида  бўш турган ижтимоий соҳа обьектларидан МТТ ташкил этиш бўйича таклифлар ўрганилди.


Охирги ўзгариш вақти: 15/06/2020 16:30;   Кўрилганлиги: 443
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bugundan-boshlab-xususiy-bogchalar-oz-faoliyatini-boshladi15062020yil
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 23:50