Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

„Билағон” даги Билағонлар.

Булунғур туманидаги «Билағон» Давлат шерикчилигидаги хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлаганига 1 йилдан ошди. Шу вақт мобайнида туманда мактабгача ёшдаги болаларни мактабга тайёрлаш ишларини „Илк қадам“ Дастури асосида ташкил этиб, ўз мавқейига эга бўлди. 

ДХШНМТТда тажрибали тарбиячилардан Зулфия Хўжамуратова, Наргиза Бойжигитовалар болажонларга таълим- тарбия бериб келмоқда. Яқиндагина „Билағон“ НМТТ да „Меҳржон байрами“ эрталиги ўтказилди. Мусиқа рабари Элдор Бабаяров, ўрта гуруҳ тарбиячиси Наргиза Бойжигитова ва катта-тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Зулфия Хўжамуратовалар байрам эрталигини мазмунли, қизиқарли қилиб ўтказнадишда ўз мехнати ва махоратларини аямайдилар. „Билағон“ НМТТ тарбиячиларининг ота-оналари ташкилот раҳбари, мусиқа раҳбари ҳамда тарбиячилардан жуда мамнун.


Охирги ўзгариш вақти: 03/11/2020 15:16;   Кўрилганлиги: 519
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bilagon-dagi-bilagonlar
Чоп этилган вақт: 23/10/2021 11:22