Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Беихтиёр болалигингизни соғинасиз...

1 июн – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан туман ҳокимлиги, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман Мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида тумандаги бир қанча маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, болажонларга совға-саломлар тарқатилди. Байрам совғаларини олган болажонларнинг беғубор қувончини кўрган ҳар қандай киши беихтиёр болалигини соғинади.

Азиз болажонлар, байрамингиз муборак бўлсин!


Охирги ўзгариш вақти: 01/06/2020 16:44;   Кўрилганлиги: 323
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/beixtiyor-bolaligingizni-soginasiz
Чоп этилган вақт: 31/07/2021 01:24