Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Август кенгаши йиғилишларида янги режа ва вазифалар белгиланди.

Булунғур туманидаги Педагогика коллежида вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг барча туман ва шаҳар бўлимларида фаолият юритаётган Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўба ходимларининг 2021-2022 ўқув йили олдидан Aвгуст Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2020-2021 йил ўқув йилида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқид қилинди ва янги ўқув йилида бажариладиган устувор вазифалар ҳамда мактабгача таълим билан қамраб олинмаган 6 ёшли болаларни қамраб олиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси, мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳларида таълим-тарбия жараёнини “Илм йўли” вариатив дастури асосида олиб бориш, чекка ва олис, мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган ҳудудларда ташкил этиладиган “Мобил гуруҳлар” фаолияти бўйича тавсия ва топшириқлар берилди.


Охирги ўзгариш вақти: 25/08/2021 14:08;   Кўрилганлиги: 41
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/avgust-kengashi-yigilishlarida-yangi-reja-va-vazifalar-belgilandi
Чоп этилган вақт: 27/09/2021 06:17