Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Булунғур туманидаги Педагогика коллежида “5 та муҳим ташаббус-маънавий етук баркамол шахс кафолати” шиори остида вилоят амалий семинари ўтказилди.

Семинардан кўзланган асосий мақсадлардан бири мактабгача таълим тизимида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдан иборат.
Амалий семинарда Мактабгача таълим вазирлиги мутахассиси Т.Миржалолов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Азизова, туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлими мудирлари ўринбосарлари, шўъба мудирлари, кузатув кенгашлари аъзолари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари иштирок этишди.

 


Охирги ўзгариш вақти: 07/10/2019 16:45;   Кўрилганлиги: 96
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/ai-ia-ai-ai-ai-ai-ai-ia
Чоп этилган вақт: 21/11/2019 10:17