Хабарлар

Жорий йилнинг 14 август куни Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Рахмонов Шухрат Жайнарович Булунғур туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 4-сон мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюрди.

15-08-2019 09:08   206

Ташриф давомида 4-сон  мактабгача таълим ташкилотида фаолият юритаётган тарбиячилар ва педагог ходимлар билан учрашиб МТТда маънавий муҳитни соғломлаштириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтди.

Вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг 2019 йил 5 август кунги йиғилишда берилган топшириғига асосан 5 август санасидан 5 сентябрига қадар вилоятдаги барча МТТларда “Очиқ эшиклар куни” лойиҳаси ўтказилиши белгиланган эди.

14-08-2019 10:15   247

Шу муносабат билан ҳозирда Булунғур туманидаги барча МТТларда “Очиқ эшиклар куни” лойиҳаси ўтказилмоқда.

Туман мактабгача таълим ташкилотларда “Очик эшиклар” куни ойлиги бўлиб ўтмоқда.

10-08-2019 15:49   180

2019 йил 10 август  куни Туман мактабгача таълим бўлимига қарашли  1-7-28 сонли мактабгача таълим ташкилотларда   “Очиқ эшиклар” куни муносабати билан  туман ИИБ бошлиғи сектор раҳбари, туман мактабгача таълим бўлими мудири, ДСЭНМ ходимлари ҳамда ота-оналар ташриф буюришди.

Мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш механизмида юзага келган носозликлар бўйича Мактабгача таълим вазирлигининг МУРОЖААТИ

03-08-2019 17:47   182

Ҳурматли ота-оналар!

Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги болаларни давлат мактабгача таълим  ташкилотиларига қабул қилиш механизмида юз берган носозлик учун узр сўрайди.

Манба.Mdo.uz

Жорий йилнинг 3 август куни Улуғбек махалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Миттивой болажон” номли мактабгача таълим ташкилоти ўз иш фаолиятини бошлади.

03-08-2019 15:54   230

Давлат-хусусий шериклик асосидаги “Миттивой болажон” номли  мактабгача таълим ташкилоти замонавий лойиҳа бўйича 50 ўринли бўлиб.Ушбу даргоҳда болажонларимизнинг сифатли таълим-тарбия олишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббусни кенг оммага тарғиб этиш ва ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларни соғлом- бақувват қилиб тарбиялаш, ёзги соғломлаштириш мавсумини мазмунли ўтказиш мақсадида,тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари иштирокида “Спортчи болажон” спорт мусобақасининг ҳудудий ва туман босқичлари бўлиб ўтди.

24-07-2019 14:13   169

Мусобақада   7-сон МТТ ҳамда ЯТТ Мусирова Сожиданинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари олий ўринга,   13-сон МТТ ҳамда ЯТТ Тўрақулова Гулнозанинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари фахрли 1 ўринга лойиқ деб топилди.

Туманида 30 июнь“Ёшлар куни”муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири бўлиб ўтди.

28-06-2019 16:53   261

Албатта, фақат замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган сиз, азиз ёшларимиз майдонга дадил чиқиб, бугунги кунда ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган вазифаларни ҳал этишга қодирсиз. Ш.М.Мирзиёев

2019 йил 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Туманидаги Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида 70 ўринли 5 сонли давлат мактабгача таълим муассасаси инвестиция дастури асосида реконструкция қилиниб иш фаолиятини бошлади.

01-06-2019 16:44   221

Мактабгача таълим муассасасида  ўсиб келаётган ёш авлодни сифатли таълим-тарбия олиши учун барча шарт- шароитлар, қулайликлар яратилган. Ушбу муассасасининг фойдаланишга топширилиши болажонларга ва маҳалла аҳлига ҳақиқий байрам совғаси бўлди.

1-Июн Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туманда“Болаларга беринг дунёни” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

01-06-2019 14:18   232

Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам дилларда қувонч ила нишонланади.   Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ.  Дунёда болажонлар кулгисию шўх-шодон қийқириғидан-да беғубор нарса бўлмаса керак. Осмон мисол мусаффо, тим қора кўзларини сизга қадаганча, бийрон тилда тинмай савол бераётган, мурғак қалби билан оламдаги жамики ажойиботларни ўрганишга, мушоҳада қилишга уринаётган болакайнинг нурли чеҳрасига боққан ҳар қандай инсон ҳаёт ташвишларини унутади. Зотан, фарзандининг саодатли ва бахтиёр дамларини мудом кўриб яшаш ҳар бир инсон умрининг асосий мазмунидир.

"1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни"

31-05-2019 14:32   274

"1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан тумандаги барча мактабгача таълим муассасаларида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

‹ First  < 3 4 5 6 7 >  Last ›