Хабарлар

Булунғур туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси ҳамда туман мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида тумандаги МТТ тарбияланувчилари ўртасида "Гимнастрада" спорт фестивали бўлиб ўтди. 09.10.2019 йил

09-10-2019 16:03   184

Жорий  йилнинг  9 октябр куни Булунғур туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси  ҳамда туман мактабгача таълим бўлими  ҳамкорлигида  тумандаги  МТТ тарбияланувчилари  ўртасида "Гимнастрада" спорт фестивали бўлиб ўтди. Фестивал юқори савияда кўтаринки  рухда ўтказилди.  Фестивал якунида ғолиб жамоалар  фахрий ёрлиқ ва ҳомийлар томонидан эсталик совғалар билан тақдирландилар. Мазкур фестивал оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Булунғур туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони яна 3 тага кўпайди.03.10.2019

05-10-2019 13:03   135

Жорий йилнинг 3 октябр куни Булунғур туманининг Бешкуви, Хўжабача ва Чангал-1 маҳаллаларида якка тартибдаги тадбиркорлар Д.Култаева, Э.Ашуров, Х.Азимовалар томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилди. Ушбу муассасаларнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги вакиллари, туман мактабгача таълим бўлими мудири У.Гўбаева, туман оила маркази раҳбари З.Алиқулова ҳамда отахонлар, онахонлар, маҳалла фаоллари иштирок этиб муассасаларда яратилган шароитлар билан танишишди. Мазкур  оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларда хотин-қизлар иш билан таъминланиб, етмиш беш нафар болаларни сифатли таълим-тарбия олиши учун имконият яратилди.

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Булунғур туманидаги Педагогика коллежида “5 та муҳим ташаббус-маънавий етук баркамол шахс кафолати” шиори остида вилоят амалий семинари ўтказилди.

30-09-2019 15:58   184

Семинардан кўзланган асосий мақсадлардан бири мактабгача таълим тизимида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдан иборат.
Амалий семинарда Мактабгача таълим вазирлиги мутахассиси Т.Миржалолов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д.Азизова, туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлими мудирлари ўринбосарлари, шўъба мудирлари, кузатув кенгашлари аъзолари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари иштирок этишди.

 

впвпвп впв пвп пвп ву

30-09-2019 15:57   120

впвппппппппппппппппппппппппппппппппппппппппппппп пввввввввввввввввввввввв пвввввввввввввввввв 

Булунғур тумани “Элобод” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида тумандаги энг катта давлат–хусусий шерикчилиги асосида ташкил қилинган 200 ўринли “Марҳабо Жўшқин” номли мактабгача таълим ташкилоти ташкилотининг очилиши маросими бўлиб ўтди, 25.09.2019

25-09-2019 15:48   251

Булунғур тумани “Элобод” МФЙда давлат–хусусий шерикчилиги асосида  табдиркор Хазратов Шухрат томонидан 200 ўринли “Марҳабо Жўшқин” номли мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиб, 2019 йил 25 сентябрь куни фойдаланиш учун топширилди. Очилиш тадбирида туман ҳокими Б.Баҳромов, 2 сектор раҳбари туман прокурори А.Абдурахмонов, маҳалла фаоллари ва аҳолиси иштирок этишди.

Жорий йилнинг 18 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 391-сонли қарори ҳамда Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 14 августдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш хужжатлари тўғрисида” 139-сонли буйруғини таъминлаш мақсадида семинар бўлиб ўтди.

19-09-2019 20:15   154

Семинарга туман мактабгача таълим бўлими ташкилотлари мудиралари, методистлари  ҳамда  тарбиячилар  таклиф этилиб, семинарни мактабгача таълим бўлими мудири У.Гўбаева очиб берди. У.Гўбаева сўзида тумандаги мактабгача таълим сохасида олиб борилган ишлар тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор фармон, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросининг бажарилиши юзасидан тушунчалар бериб ўз таклифларини билдирди.

Жорий йилнинг 29 август куни Туман мактабгача таълим тизими ходимларининг "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида Анъанавий август анжумани бўлиб ўтди.

29-08-2019 11:37   283

Анжуманга туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Б.Ильчиев, Миллий тикланиш демократик партияси Булунғур туман кенгаши раиси А.Шокиров, сектор раҳбарлари, туман педагогика коллежи раҳбари Ю.Жуманазарова ва мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда тумандаги барча мактабгача таълим муассасаларидан 100 нафар раҳбар ва ходимлар иштирок этишди.Анъанавий август анжуманида тизимдаги мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб келгусида бажариладиган ишлар режаси белгилаб олинди.

Жорий йилнинг 27 август куни Туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 9-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Очиқ эшиклар” кун бўлиб ўтди.

27-08-2019 16:01   206

Тадбирга 2-сектор раҳбари,Туман ҳокимлиги,Туман мактабгача таълим бўлим мудири,Миллий тикланиш демократик партияси Булунғур туман кенгаши раиси ҳамда Ота-оналар иштирок  этишиб мактабгача таълим ташкилотидаги таълим тарбия жараёни, машғулотлар иш жараёни, озиқ-овқат тайёрлашда Сан Пин нормаларига риоя этилиши, педагог ходимларни фаолияти ўрганиш билан тарбиянаётган болажонлар учун яратилган шарт шароитлар билан танишишди   ҳамда таълим ташкилотидаги мавжуд  камчиликлар ва муаммолар ўрганилиб  таклиф  ва мулоҳазалар билдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан 2019 йил 22 август куни тумандаги Эрганакли,Булунғурариқ,Бешкуви ҳамда Нурли йўл махалла фуқаролари йиғинларида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

22-08-2019 16:49   219

Ушбу оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз ҳудудидаги  3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 100 нафарини қамраб олинди.

2019 йил 19 август куни Булунғур туман мактабгача таълим бўлимини хайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари Б.Илъчиев, туман мактабгача таълим бўлими мудири У.Гўбаева ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, педагог ходимлари иштирок этишди.

20-08-2019 16:30   220

Йиғилишда туман мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ишлар ва ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора- тадбирлар натижадорлиги ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг аҳволи, соҳадаги ишларни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.Ҳайъат йиғилиши якунида кун тартибидаги вазифалар юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

‹ First  < 2 3 4 5 6 >  Last ›