Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

2019 йил 7-феврал куни туман мактабгача таълим бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сонли қарори ҳамда Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 15 августдаги” Давлат мактабгача таълим муассасаларининг иш ҳужжатлари тўғрисида” 183-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, таълим тарбия сифатини ошириш,педагог кадрларнинг кўникма ва малакаларини шакллантириш, мактаб таълимига тайёрлаш бўйича давлат талабларини тўлақонли бажариш мақсадида.

Давлат мактабгача таълим муассасалари мудиралари ва педагог ходимлари учун ўтказилган ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Вилоят макбгача таълим бошқарма методистлари А.Темиров , М.Шоқосимов туман мактабгача таълим муассасалари мудиралари ҳамда тарбиячилари, оилавий мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари иштирок этишди. “Бугунги кунда мактабгача таълим муассасаси қандай бўлиши керак” жумладан мактабгача таълим муассасаларида таълим тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш, тизимли режалаштириш ва мувофиқлаштиришнинг асосий йўналишлари бўйича тушунча ва таклифлар берилди, ҳамда мактабгача таълим муассасалари педагог ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.


Киритилган вақти: 09/02/2019 14:09;   Кўрилганлиги: 366
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/2019-yil-7-fevral-kuni-tuman-maktabgacha-talim-bolimi-tomonidan-ozbekiston-respublikasi-vazirlar-mahkamasining-2017-yil-19-iyuldagi-528-sonli-qarori-hamda-maktabgacha-talim-vazirining-2018-yil-15-avgustdagi-davlat-maktabgacha-talim-muassasalarining-ish-hu
Чоп этилган вақт: 02/04/2020 15:35