Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

2019 йил 22 март куни Булунғур тумани Меҳрижон МФЙда давлат хусусий шерикчилиги асосида 70 ўринли "Билағон" номли мактабгача таълим муассасаси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимига Вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Н.Садинова ҳамда туман ҳокимлиги ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Шу билан  бирга Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан тузилган битим асосида 8 нафар якка тартибдаги тадбиркорларга Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолиятини олиб бориш учун туман ҳокимининг рухсатномалари тантанали равишда топширилди.


Охирги ўзгариш вақти: 25/03/2019 14:13;   Кўрилганлиги: 574
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/2019-yil-22-mart-kuni-bulungur-tumani-mehrijon-mfy-davlat-xususiy-sherikchiligi-asosida-70-orinli-bilagon-nomli-maktabgacha-talim-muassasasi-ochilish-marosimi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 12/05/2021 13:34