Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

2019 йил 1 февраль куни мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида "Ижодкор тарбиячи" кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

 Кўрик танлов Ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилди.

 

8-сон мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Давранова Мадина ҳамда 9-сон мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Зокирова Севаралар ўзларининг ижодкор тарбиячи эканлигини намоён қилиб фаол иштирок этишди . “Ижодкор тарбиячи “кўрик танловида 1-сон мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Дўсиёрова Зулфия фахрли I-ўринни, 23-сон мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Турдибекова Сожида фахрли II-ўринни,11-сон мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Нурматова Ойдин  фахрли   III–ўринни эгалладилар.

 

Танловда ғолиб бўлганлар ҳамда фаол иштирок этганлар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди


Охирги ўзгариш вақти: 05/02/2019 07:34;   Кўрилганлиги: 352
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/2019-yil-1-fevral-kuni-maktabgacha-talim-muassasalari-tarbiyachilari-ortasida-ijodkor-tarbiyachi-korik-tanlovining-tuman-bosqichi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 02/04/2020 16:24