Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

2018 йил 29 сентябрь куни “1-октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Булунғур туманида туман ҳокимлиги ташаббуси билан байрам тадбири ташкил этилди.

 Ушбу тадбирга таълим соҳасига ўз ҳиссасини қўшган кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилган педагог ходимлар таклиф этилди. Мактабгача таълим соҳасида кўп йиллар давомида ёш авлодни тарбиялашда ўз ҳиссасини қўшган 9-сонли МТМ мудираси Бердиева Лола,8-сонли МТМ мудираси Туганова Манзура, 10-сонли МТМ мудираси Мансурова Ҳалима,13-сонли МТМ мудираси Ахророва Роҳатойлар туман ҳокимлигининг  ҳамда туман мактабгача таълим бўлимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди.

 


Киритилган вақти: 02/10/2018 07:58;   Кўрилганлиги: 812
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/2018-yil-29-sentyabr-kuni-1-oktyabr-oqituvchi-va-murabbiylar-kuni-munosabati-bilan-bulungur-tumanida-tuman-hokimligi-tashabbusi-bilan-bayram-tadbiri-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 21:42