Хабарлар

Булунғур туман мактабгача таълим ташкилотларида буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 05.02.2021йил

05-02-2021 17:15   290

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги "Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги ПҚ-4865-сон қарори юзасидан Самарканд вилояти Булунғур туман 2 ва 9-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида "Сўз мулкининг султони" номли тадбир бўлиб ўтди.

Булунғур туманидаги 12-МТТда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 04.02.2021йил

04-02-2021 16:44   251

Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий асарларида адолатпарварлик, саҳийлик, эзгулик ва садоқатни юқори баҳолайди ва барчани шундай фазилатлар соҳиби бўлишга чорлайди. Булунғур туманидаги 12-МТТда ташкил этилган тадбирда болажонлар Навоий ҳаёти ва ижодиётига доир дастлабки кўникмаларини намойиш қилишди.

Келажак авлод камолоти муҳим масала.03.02.2021йил

03-02-2021 20:34   92

Келажагимиз эгалари бўлган ёш авлод камолотига боғча ёшиданоқ эътибор қаратиш, улар таълим-тарбия олаётган масканда етарли шарт-шароитларни яратиш давр талаби. Жорий йилнинг 3 феврал куни Булунғур туманида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Раҳмонов ва туман мактабгача таълим бўлими мутасаддилари, мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирокида ўтказилган мулоқотда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш шароитларини яратиш, таълим сифатини ошириш, болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини жорий этиш, педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш механизмини такомиллаштириш, соғлом овқатлантиришга аҳамият қаратиш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Булунғур тумани Мактабгача таълим ташкилотларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.29.01.2021йил

29-01-2021 19:04   227

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мустақил Ўзбекистонга асос солган, халқимиз меҳрини қозонган, халқаро миқёсда тан олинган давлат ва сиёсат арбоби эди. Биринчи Президентимиз таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш эзгу анъанага айланди. Булунғур тумани 1 ва 27 сон Давлат мактабгача таълим ташкилотларида хам Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.Тадбирларда болажонлар томонидан тайёрланган шеърлар, қизиқарли саҳна чиқишлари, куй қўшиқлар, чиройли ижро тилган рақслар ҳаммага бирдек махзур бўлмоқда.

Йил якуни билан мактабгача таълим ташкилотлари яна биттага кўпайди.24.12.2020 йил

24-12-2020 16:54   155

Жорий йил 24 декабр куни Булунғур тумани Мингтепа маҳалласида 100 ўринга мўлжалланган “Шозамон” номли давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди.Муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Б.Илъчиев, туман мактабгача таълим бўлими, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Мактабгача таълим вазирлиги ва тадбиркорлар ўртасида битим имзоланди.03.11.2020 йил

03-11-2020 15:21   250

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Булунғур туманида янги 6 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ташкил этилиб, туман ҳокимлиги томонидан "Рухсатнома"лар ҳамда мактабгача таълим бўлими мудири Гўбаева Умида Усмонқуловна томонидан "Битим" лар ўз эгаларига топширилди.

„Билағон” даги Билағонлар.

03-11-2020 14:42   338

Булунғур туманидаги «Билағон» Давлат шерикчилигидаги хусусий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлаганига 1 йилдан ошди. Шу вақт мобайнида туманда мактабгача ёшдаги болаларни мактабга тайёрлаш ишларини „Илк қадам“ Дастури асосида ташкил этиб, ўз мавқейига эга бўлди. 

Давлат, нодавлат ва оилавий боғчалар фаолиятини йўлга қўйиш.16.06.2020йил

16-06-2020 16:00   299

      Жорий йилнинг 16 июнь куни Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқарма бошлиғи Ш.Рахмонов Булунғур туманига ташриф буюрди. Булунғур туманидаги МТТлар фаолиятини йўлга қўйиш, санитария-гигиения нормаларига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида бошқарма бошлиғи Ш.Рахмонов, Булунғур МТБ мудири У.Губаева билан биргаликда тумандаги “Қирқшоди” МФЙдаги “БОЛАЛИКНИНГ НАФИС ИФОРИ” ва “Килдон”  МФЙдаги “КИЛДОН ЮЛДУЗИ” номли нодавлат, “Улуғбек” МФЙ “МИТТИВОЙ БОЛАЖОН” ДХШ ва ЯТТ Пардаева Нигора оилавий  боғчалар фаолияти билан яқиндан танишишди.

Бугундан бошлаб хусусий боғчалар ўз фаолиятини бошлади.15.06.2020йил

15-06-2020 15:43   270

    Республика махсус комиссияси қарорига  муфовиқ  жорий йил 15 июндан  «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда хусусий боғчалар фаолияти йўлга қўйилиши белгиланди.Мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозлаш, ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши, тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаблари қўйилди.

Булунғур мактабгача таълим бўлими томонидан барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари мудирлари иштирокида Zoom программаси орқали онлайн йиғилиш бўлиб ўтди.04.06.2020йил

05-06-2020 16:28   260

     Жорий йилнинг 4 июн куни Булунғур мактабгача таълим бўлими мудири У.Губаева бошчилигида  барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари мудирлари иштирокида  биринчи бор Zoom программаси орқали онлайн йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Булунғур мактабгача таълим бўлими мудири томонидан карантин даврида барча мактабгача таълим ташкилотлари томонидан тарбияланувчилар ва уларнинг ота оналари иштирокида ўтказилаётган онлайн машғулотлар,  тарбиячилар томонидан ўтказилиб келаётган онлайн дарслар мухокама қилинди. Онлайн машғулотларда фаол иштирок этиб келаётган барча мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари, тарбияланувчи ва уларнинг ота оналарига миннатдарчилик билдирилиб, ташаккурномалар билан тақдирланишди.