Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

11-сон мактабгача таълим муассасасида семинар тренинг машғулотлари ўтказилди.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябридаги “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2017 йил 19 июлдаги “Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги  528-сонли қарори ижроси юзасидан.

Мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларида ҳар томонлама ривожлантириш, мактаб таълимига тайёрлаш бўйича давлат талабларини тўлақонли бажариш ҳамда ёзги соғломлаштириш мавсумини самарали ўтказиш мақсадида туман мактабгача таълим бўлимининг методик хизматни мувофиқлаштириш шўъбаси томонидан    11-сон мактабгача таълим муассасасида “Ёзги соғломлаштириш даврида мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ва бола соғлиги ва ҳаётини  мухофаза қилиш ” мавзусида тарбиячилар ўртасида  семинар тренинг машғулотлари ўтказилди.  Семинар тренинг машғулотларида  11-,12-,14-,23-,7-,13-,22-сон мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари фаол иштирок этишди.


Охирги ўзгариш вақти: 14/07/2018 08:34;   Кўрилганлиги: 549
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/11-son-maktabgacha-talim-muassasasida-seminar-trening-mashgulotlari-otkazildi
Чоп этилган вақт: 30/05/2020 06:22