Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

1 – июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш ” куни муносабати билан болажонлар учун "Дунё болалар нигоҳида" онлайн тадбири ўтказилди.1.06.2020йил.

Самарқанд вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан 1 – июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш ” куни муносабати билан ZOOM дастури орқали ташкил этилган "Дунё болалар нигохида"онлайн тадбирида, шахар ва туманлардан 100 нафарга яқин болажонлар ўз ота-оналари билан иштирок эришди.

Ўтказилган онлайн тадбирда Булунғур туманидан 1 МТТ тарбияланувчиси Алмуродова Севарахон , 7 МТТ тарбияланувчиси Умаров Элёржон, 9 МТТ тарбияланувчиси Мамаражабова Мухлисахон, 17 МТТ тарбияланувчиси Махсудова Хадичабону хамда 11 МТТ тарбияланувчилари  Эркинова Малика ва Эркинова Эзозалар  ўз ота-оналари билан иштирок эришди. Тадбир бошида бошловчи томонидан тарбияланувчилар билан савол жавоб ўтказилиб, уларнинг табриклари дил изхорлари , келажакдаги орзулари хақида сўралди. Сўнгра тадбирда қатнашган барча тарбияланувчилар эртак, шеър, топишмоқлар айтиб беришди, қўшиқ ва рақслар ижро этишди.

Ўтказилган ушбу онлайн тадбир карантин сабаб зерикиб кетган болажонларга оз бўлсада байрам кайфиятини улашишга хизмат қилди. Қолаверса, тарбияланувчилар орасидан янги иқтидорларни аниқлашда муҳим ўрин тутди.


Охирги ўзгариш вақти: 01/06/2020 18:10;   Кўрилганлиги: 342
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/1-iyun-xalqaro-bolalarni-himoya-qilish-kuni-munosabati-bilan-bolajonlar-uchun-dunyo-bolalar-nigohida-onlayn-tadbiri-otkazildi1062020yil
Чоп этилган вақт: 12/05/2021 13:33