Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

1 - ИЮНЬ " ХАЛКАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ" КУНИ БИЛАН ЮРТИМИЗДАГИ БАРЧА БОЛАЛАРНИ ТАБРИКЛИМИЗ! 1.06.2020йил

     Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам дилларда қувонч ила нишонланади.   Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ.  Дунёда болажонлар кулгисию шўх-шодон қийқириғидан-да беғубор нарса бўлмаса керак. Осмон мисол мусаффо, тим қора кўзларини сизга қадаганча, бийрон тилда тинмай савол бераётган, мурғак қалби билан оламдаги жамики ажойиботларни ўрганишга, мушоҳада қилишга уринаётган болакайнинг нурли чеҳрасига боққан ҳар қандай инсон ҳаёт ташвишларини унутади. Зотан, фарзандининг саодатли ва бахтиёр дамларини мудом кўриб яшаш ҳар бир инсон умрининг асосий мазмунидир.

Юртимизда ўтаётган синовли бир даврда, фарзандларимизга таълим-тарбия беришда узилиш бўлмаслиги кераклиги инобатга олиниб, мактабгача ёшдаги  болаларнинг билим олишлари ҳамда бўш вақтини мазмунли ўтказишлари учун мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига хам масофадан таълим-тарбия олишлари жорий этилди. 

Фарзандларимизга таълим-тарбия беришда масофавий таълим тарбия жараёнларини ўзлаштиришдаги фаоллиги ҳамда ташаббускорлиги онлайн дарс машғулотларини масъулият билан бажараётган бир қанча мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилар ва уларнинг ота –оналари Булунғур туман хокимлиги ва Булунғур туман  мактабгача таълим бўлими  томонидан ташаккурномалар билан тақдирланди.

Булунғур туман хокимлиги ва Булунғур туман  мактабгача таълим бўлими  1 – июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш ” куни билан юртимиздаги барча келажагимиз эгаларини табриклаб қолади. Дунёдаги барча болалар соғ-саломат ва бахтли бўлишсин!


Охирги ўзгариш вақти: 01/06/2020 16:36;   Кўрилганлиги: 471
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/1-iyun-xalkaro-bolalarni-himoya-qilish-kuni-bilan-yurtimizdagi-barcha-bolalarni-tabriklimiz-1062020yil
Чоп этилган вақт: 31/07/2021 02:45