Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

1-Июн Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ушбу байрам дилларда қувонч ила нишонланади. Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. Дунёда болажонлар кулгисию шўх-шодон қийқириғидан-да беғубор нарса бўлмаса керак. Осмон мисол мусаффо, тим қора кўзларини сизга қадаганча, бийрон тилда тинмай савол бераётган, мурғак қалби билан оламдаги жамики ажойиботларни ўрганишга, мушоҳада қилишга уринаётган болакайнинг нурли чеҳрасига боққан ҳар қандай инсон ҳаёт ташвишларини унутади. Зотан, фарзандининг саодатли ва бахтиёр дамларини мудом кўриб яшаш ҳар бир инсон умрининг асосий мазмунидир.

Булунғур туман мактабгача таълим бўлими 1 – июн “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш ” куни билан юртимиздаги барча келажагимиз эгаларини табриклаб қолади. Дунёдаги барча болалар соғ-саломат ва бахтли бўлишсин!


Охирги ўзгариш вақти: 01/06/2021 21:13;   Кўрилганлиги: 136
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/1-iyun-halqaro-bolalarni-himoya-qilish-kuni-munosabati-bilan-tumandagi-barcha-maktabgacha-talim-tashkilotlarida-bayram-tadbirlari-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 21:40