Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

1-Июн Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туманда“Болаларга беринг дунёни” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам дилларда қувонч ила нишонланади.   Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ.  Дунёда болажонлар кулгисию шўх-шодон қийқириғидан-да беғубор нарса бўлмаса керак. Осмон мисол мусаффо, тим қора кўзларини сизга қадаганча, бийрон тилда тинмай савол бераётган, мурғак қалби билан оламдаги жамики ажойиботларни ўрганишга, мушоҳада қилишга уринаётган болакайнинг нурли чеҳрасига боққан ҳар қандай инсон ҳаёт ташвишларини унутади. Зотан, фарзандининг саодатли ва бахтиёр дамларини мудом кўриб яшаш ҳар бир инсон умрининг асосий мазмунидир.

Ушбу кун мактабгача таълим муассасаларида  кенг миқёсда нишонланмоқда.   Туман тадбирида ҳам мактабгача таълим муассасалари болажонлари фаол иштирок этишиб,      барча йиғилганларга янада кўтаринки руҳ бахш этишди. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади.  Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва мехр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

 


Киритилган вақти: 01/06/2019 14:18;   Кўрилганлиги: 585
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/1-iyun-halqaro-bolalarni-himoya-qilish-kuni-munosabati-bilan-tumandabolalarga-bering-dunyoni-shiori-ostida-tadbir-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 22:18