Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманда мактабгача таълим соҳаси ходимлари учун “Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 10 май куни тумандаги 9-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида мактабгача таълим соҳаси ходимлари учун “Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби" мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-февралдаги 4947-сонли Фармони билан тасдиқланган 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясининг давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш соҳасида “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси, сифатини юксалтириш ва бу хизматдан аҳоли томонидан фойдаланиш имкониятини ошириш мақсадида Мактабгача таълим вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Мазкур меморандумга мувофиқ тузилган келишувлар, шунингдек, Мактабгача таълим вазирлигининг 2021-йил 30-мартдаги 04-02/4-232-сонли хати ижросини таъминлаш, ҳамда Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасининг 2021-йил 24-мартдаги 164/4-сонли хатига асосан Булунғур тумандаги мактабгача таълим соҳаси ходимлари учун “Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш тартиби" мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Режа-графигига асосан семинар мазмунли ва сифатли ташкиллаштирилиб, семинар ўтказилган зални интернет тармоғига уланган компютер ва видеопроектор билан жиҳозлаган ҳолда мактабгача таълим бўлими ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди. Ушбу семинарга давлат хизматлари марказининг тажрибали мутахассислари жалб этилди. Семинар қатнашчилари ўзларининг қизиқтириган саволларига жавоб топишди.

Бундан ташқари, мактабгача таълим бўлими томонидан Опен Эмис дастуридаги мактабгача таълим ташкилотларига уларнинг холати, учраётган камчиликлар, қилиниши лозим бўлган вазифалар берилди. Хар бир мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ўзларининг амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш юзасидан керакли маълумотлар ва вазифалар белгилаб олишди.


Охирги ўзгариш вақти: 10/05/2021 20:12;   Кўрилганлиги: 10
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/bulungur-tumanda-maktabgacha-talim-sohasi-xodimlari-uchun-elektron-davlat-xizmatlaridan-foydalanish-tartibi-mavzusida-oquv-seminari-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 13/06/2021 02:41