Хабарлар

Булунғур туман мактабгача таълим ташкилотларида мужассамлаштирилган очиқ машғулотлари мутасадди раҳбарлар иштирокида ўтказилди.24.01.2020 йил

24-01-2020 17:44   156

Булунғур туман мактабгача таълим бўлими томонидан таълим тарбия сифатини ошириш, ўзаро малака алмашиш мақсадида бўлими мудири У.У.Гўбаева, бўлим ўринбосари Д.Ахмедовлар мужассамлаштирилган очиқ машғулотлар ўтказди. Жумладан, 11-МТТда  У.У.Гўбаева "Ҳушмуомилалик маданияти", 1-МТТда Дилшод Ахмедов "Мен ва менинг танам" мавзуларида мужассамлаштирилган очиқ машғулотлари ўтказилди.

Булунғур туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 9-сон мактабгача таълим ташкилотида "Мен ва менинг танам" мавзусида очиқ машғулот ўтказилди.22.01.2020 йил

23-01-2020 10:59   37

Жорий йилнинг 22 январ куни Булунғур туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 9-сон мактабгача таълим ташкилотида катта гурух тарбиячиси Турсунбоева  Матлуба томонидан  "Мен ва менинг танам" мавзусида очиқ машғулот ўтказилди. Машғулотда мактабгача таълим бўлими мудири У.У.Гўбаева, бўлим ходимлари, бир гурух ота оналар ва "Кузатув кенгаш" аъзолари иштирок этишди. Машғулот ноананавий усулда ўтказилди. Машғулот барчага манзур бўлди. 

Собиқ коллеж биносида мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади.18.01.2020 йил

20-01-2020 08:54   30

Жорий йилнинг 18 январь куни собиқ, Булунғур саноат касб-ҳунар коллежи биносида туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 6-сон мактабгача таълим ташкилотининг филиали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида туман мактабгача таълим бўлими масъуллари, жамоат ташкилоти вакиллари, маҳалла аҳли иштирок этишди.

Булунғур туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари сони яна 2 тага кўпайди.11.01.2020 йил

11-01-2020 16:41   37

Жорий йилнинг 11 декабр  куни Булунғур туманининг Мингтепа ва Чорбоғ маҳаллаларида якка тартибдаги тадбиркорлар З.Норжигитова ва С.Усмоновлар томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилди. Ушбу муассасаларнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги вакиллари, туман мактабгача таълим бўлими мудири У.Гўбаева ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этиб муассасаларда яратилган шароитлар билан танишишди. Мазкур  оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларда хотин-қизлар иш билан таъминланиб, эллик  нафар болаларни сифатли таълим-тарбия олиши учун имконият яратилди.

Булунғур туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида Ватанпарварлик ойлиги доирасида очиқ машғулотлар, учрашув ва тадбирлар бўлиб ўтмоқда.10.01.2020 йил

11-01-2020 15:03   41

Жорий йилнинг 10 январь куни 1 ДМТТ ва 9 ДМТТларда “Мен ҳам келажакда сиздек аскар бўламан”  номли тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирга Булунғур туман 32736 ҳарбий қисм аскарлари ҳам қатнашдилар. Тадбир давомида  ҳарбийлар болалар билан машғулот ўтказдилар.

Булунғур туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида Ватанпарварлик ойлиги доирасида очиқ машғулотлар, учрашув ва тадбирлар бўлиб ўтмоқда. 07.01.2020 йил

07-01-2020 16:03   61

Жумладан, бугун 2020 йил 7 январь куни “Лола” ОНМТТ, 5 ДМТТ, 11 ДМТТ ва 17 ДМТТларда “Мен ҳам келажакда сиздек аскар бўламан”  номли тадбирлар бўлиб ўтди. Тадбирга Булунғур туман 32736 ҳарбий қисм аскарлари ҳам қатнашдилар. Тадбир давомида  ҳарбийлар болалар билан машғулот ўтказдилар.

Булунғур туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида ҳам «Янги йил» байрамлари нишонланмоқда. 27.12.2019йил

27-12-2019 12:12   63

Тадбирларда болажонлар ҳамда педагог ходимлар томонидан эртак қаҳрамонлари образи ва ажойиб куй-қўшиқлар ижро этилиб, ушбу байрам  барча болажонлар учун ҳақиқий саргузаштли эртак бўлмоқда. 

Булунғур туман Килдон МФЙ ҳудудида ташаббускор тадбиркор Маматқулов Жўрабек томонидан ташкил этилган 75 ўринли “Килдон юлдузи” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди. 25.12.2019 йил

25-12-2019 12:15   64

Очилиш маросимига туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, туман мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда маҳалла аҳли қатнашдилар.  Ушбу мактабгача таълим ташкилотида 3 та гурух, яъни кичик, ўрта ҳамда мактабга тайёрлов гурухлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларда болажонлар рус, инглиз тилларини ҳам ўрганишмоқда. Бундан ташқари спорт тўгараклари ҳам ташкил этилган.

Булунғур туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли барча мактабгача таълим ташкилотларида "Янги йил" байрамлари нишонланмоқда. 24-12-2019 йил

24-12-2019 15:08   57

Янги йил - нафақат болалар, ҳатто катталар ҳам ниятлари ижобат бўлишига ишонадиган эртакмонант байрам. Лекин у айниқса болажонларга катта қувонч улашади. Ахир бу кунда улар болалик аталмиш эртакнинг бош қахрамони - Қорбобо билан учрашади-да!Бўлаётган тадбирларда болажонлар ҳамда педагог ходимлар томонидан эртак қаҳрамонлари образи ва ажойиб куй-қўшиқлар ижро этилиб, ушбу байрам  барча болажонлар учун ҳақиқий саргузаштли эртак бўлмоқда. 

Булунғур туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли барча мактабгача таълим ташкилотларида "Янги йил" байрамлари нишонланмоқда.24.12.2019йил

24-12-2019 07:52   60

Жумладан 8-сон ихтисослаштирилган Давлат мактабгача таълим ташкилотида "Янги йил" байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда болажонлар ҳамда педагог ходимлар томонидан эртак қаҳрамонлари образи ва ажойиб куй-қўшиқлар ижро этилди. Ушбу байрам жисмоний имконияти чекланган болажонлар учун ҳақиқий саргузаштли эртак бўлди.

 1 2 3 >  Last ›